29 Июль 2021 1494

“30 июль-Одам савдосига қарши курашиш бутунжаҳон куни” муносабати билан “Одам савдоси билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича одил судлов - халқаро ва миллий тажриба” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди

2021 йил 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия  билан ҳамкорликда “30 июль-Одам савдосига қарши курашиш  бутунжаҳон куни” муносабати билан “Одам савдоси билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича одил судлов - халқаро ва миллий тажриба”  мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.  Давра суҳбатида жиноят ишлари бўйича  судлар судьялари, Жиноят ҳуқуқи кафедраси Судьялар олий мактаби магистратураси  тингловчилари қатнашдилар.

 

Давра суҳбатида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси эксперти Елена Няненкованинг “Одам савдоси қурбонларини ҳимоя қилиш механизмлари: халқаро тажриба”, Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси Н.И.Ходжабаеванинг “Одам савдосига қарши курашиш боғлиқ жиноят ишларини тергов қилиш муаммолари”, Судьялар олий мактаби магистратураси тингловчиси   Ў.Қахаровнинг “Руҳий мажбурлаш натижасида жиноят содир этган одам савдоси қурбонларини жиноий жавобгарликдан озод қилиш муаммолари” мавзусидаги маърузалари тингланиб, шунингдек одам савдоси билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд-тергов амалиётида юзага келаётган масалалар юзасидан қизғин мунозаралар бўлиб ўтди. 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech