Қайта тайёрлаш курси

Раҳбарлик лавозимига захирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш

Судьялар олий мактаби томонидан касбий билимларни чуқурлаштириш ва суд маъмуриятчилигини юритиш кўникмаларини эгаллашга, шунингдек иш ва бошқарувни ташкил этишнинг инновацион шакл ва услубларини ўзлаштириш мақсадида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш курси ташкил қилинган.

Қайта тайёрлаш курсининг давомийлиги икки ой.

Тингловчиларга курс якунлари бўйича белгиланган намунадаги сертификат берилади.

Тингловчиларнинг ўқув юкламаси ҳажми 288 соатни ташкил қилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech