Магистратура

Магистратура

Судьялар олий мактабида 5А240121 ‒ Суд фаолияти (фаолият турлари бўйича) мутахассислиги бўйича 1 йиллик таълим магистратура таълим дастури асосида магистрлар тайёрланади.

Магистратура тингловчиси:

асосий иш жойи бўйича лавозимидан озод қилинади, бироқ уларнинг эгаллаган лавозими бутун ўқиш даври мобайнида сақланади;

судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курслари тингловчиларига судья ёрдамчисининг бир ойлик меҳнатига ҳақ тўлаш фонди миқдорида стипендия тўланади;

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб судьялик лавозимларига фақат Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида ўқишни муваффақиятли тамомлаган шахслар тайинланади.

Судьялик лавозимларини эгаллаш учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш тингловчиларни судьялик фаолиятини амалга ошириш ва судлар ишини ташкил этиш кўникмаларига ўргатишга, судьялик кадрларининг илмий-таҳлилий ва креатив салоҳиятини шакллантиришга қаратилган.

 

 

 

 

 

 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech