Малака ошириш

Малака ошириш курси

Судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш қонунчиликдаги сўнги янгиликларнинг мазмун-моҳиятини етказишга, касбий, жумладан ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ва қўллаш масалаларига доир кўникма ва қобилиятларни такомиллаштиришга қаратилган.

Малака ошириш курсининг давомийлиги икки ҳафта.

Малака ошириш курслари Ўзбекистон Республикаси Олий судининг буюртмасига асосан ташкил қилинади.

Тингловчиларга курс якунлари бўйича белгиланган намунадаги сертификат берилади.

Малака ошириш курсининг дастурлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Олий суди билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилиб тасдиқланади.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech