Таълим қоидалари
Судьялар олий мактабининг магистратурасида таълим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сон қарори ва Судьялар олий мактаби Кенгашининг 2019 йил 28 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом билан тартибга солинган.
Таълимнинг асосий қоидалари
- Илк бор судьяликка номзодлар бир йил магистратура таълим дастури асосида ўқитилади
- Ўқитиш давлат гранти асосида тингловчиларнинг асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади
- Магистратура тингловчиларига судья ёрдамчисининг бир ойлик меҳнатига ҳақ тўлаш фонди миқдорида стипендия тўланади
- Курс якуни бўйича тингловчилар магистрлик диссертациясини ҳимоя қиладилар ва уларга магистрлик дипломи берилади
- Тингловчилар белгиланган 12 ҳафталик стажировкани ўтайдилар
- Тингловчилар тор мутахассислик бўйича тайёрланиб, уларда суд-ҳуқуқ соҳасидаги илмий-асосланган тадқиқотларни олиб бориш кўникмаси ривожлантирилади ва такомиллаштирилади
- Таълим “Судьяни-судья ўқитади” тамойили асосида олиб борилади
- ўқув жараёни асосан тингловчиларнинг касбий қўникма ва амалий тажрибаларини оширишга қаратилади
- ўқув жараёнида тингловчилар психологияси, муомала маданияти, нотиқлик санъати, бошқарувчанлик маҳоратини эгаллашларига кенг ўрин берилади