30 Декабрь 2020 698

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва Бош прокуратура Академияси ҳамкорлигида профессор-ўқитувчилар ва магистратура тингловчилари ўртасида мини-футбол бўйича мусобақа ўтказилди.

Мазкур турнир спорт воситасида Судьялар олий мактаби ва Бош прокуратура Академияси ходимларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш, қолаверса, ҳар иккала ўқув муассасалари ўртасидаги дўстона ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Ўтказилган ўртоқлик учрашувлари натижаси бўйича Судьялар олий мактаби магистратурасининг тингловчилари финалда Бош прокуратура Академиясининг профессор-ўқитувчилар жамоаси устидан ғалаба қозониб кубокни қўлга киритди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech