9 Сентябрь 2020 1300

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби суд-ҳуқуқ соҳасида ишлаб, муайян малака ва ҳаётий тажрибага эга бўлган судьялар, фахрий судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда мутахассисларни соатбай асосда ўқув машғулотларини олиб бориш учун ишга таклиф этади.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби суд-ҳуқуқ соҳасида ишлаб, муайян малака ва ҳаётий тажрибага эга бўлган судьялар, фахрий судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ...

 

Чуқур касбий билим ва илмий салоҳиятга, юксак интеллектуал қобилиятга, педагог кадрлар учун қўйилган малака талабларига эга судьялар, фахрий судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва мутахасссислари ҳамда малакали профессор-ўқитувчилар Судьялар олий мактабига қуйидаги йўналишлар (кафедралар) бўйича соатбай асосида ишга таклиф қилинади:Чуқур касбий билим ва илмий салоҳиятга, юксак интеллектуал қобилиятга, педагог кадрлар учун қўйилган малака талабларига эга судьялар, фахрий судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва мутахасссислари ҳамда малакали профессор-ўқитувчилар Судьялар олий мактабига қуйидаги йўналишлар (кафедралар) бўйича соатбай асосида ишга таклиф қилинади:
1. Касбий кўникмалар кафедрасига: суд психологияси, ахборот-коммуникация технологиялари, нутқ маданияти, бошқарув маҳорати, хорижий тиллар ўқитувчилари - рус тили ва инглиз тили;
2. Фуқаролик ҳуқуқи кафедрасига: интеллектуал мулк ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи;
3. Маъмурий ҳуқуқ кафедрасига: маъмурий ҳуқуқ (оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар);
4. Жиноят ҳуқуқи кафедрасига: жиноят ҳуқуқи, жиноят процессуал ҳуқуқи;
5. Иқтисодий ҳуқуқ кафедрасига: фуқаролик ҳуқуқи, корпоратив ҳуқуқ, банкротлик ҳуқуқи, инвестиция ҳуқуқи, рақобат ҳуқуқи, бизнес ҳуқуқи бўйича.
Талабгорлар 2020 йилнинг 25 сентябрига қадар Судьялар олий мактабига (Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6-уй) мурожаат қилишлари мумкин. 
Тел: 55-501-01-88. Электрон почта: sudyalaroliymaktabi@umail.uz

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech