29 Июль 2021 1340

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Судьялар олий мактаби томонидан Бектемир ва Яккасарой туманларида уюшмаган ёшларнинг саводхонлиги ва маданиятини ошириш учун сайёр курслар ташкил этилмоқда

Тошкент шаҳар сектор раҳбарлари томонидан тасдиқланган зқув графигига асосан жорий йилнинг 19 июль кунидан бошлаб Бектемир туманида, 29 июль кунидан бошлаб Яккасарой туманида уюшмаган ёшлар учун сайёр ўқув курслари ўтказилмоқда.

Мазкур ўқув курсларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Конституциявий ҳуқуқлари ва бурчлари, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, касб танлаш ва меҳнат қилиш ҳуқуқи, жамиятда юриш-туриш қоидалари, ёшлар тадбиркорлиги, хорижий давлатларда вақтинчалик яшаш ва меҳнат қилиш ва бошқа шу каби мавзулар бўйича ёшларга батафсил тушунтиришлар берилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech