23 Февраль 2021 707

Судьялар олий мактабида маъмурий суд судьялари ва суд ходимлари учун коррупцияга муросасизлик иммунитетини шакллантириш бўйича ўқув курси ўтказилди

Ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Судьялар олий кенгаши томонидан тузилган “Судьяларнинг дахлсизлигини янада кучайтириш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича” чора-тадбирлар режасини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Видеоконференц алоқа режимида ўтказилган ўқув курсида Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлараро маъмурий суди судьялари, суд ходимлари ва Судьялар олий мактаби магистратура тингловчилари иштирок этишди.

Ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси профессор ўқитувчиси Б.Исмаилов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси Н.Мукарамхонов, Судьялар олий кенгаши аъзоси С.Дусманов, Олий суд судьяси М.Эшимбетов, Судьялар олий мактаби кафедра мудири Н.Қурбонов томонидан ўтказилди.

Тадбирда маърузачилар коррупция нафақат суд тизими, балки жамият танасидаги ярага айланиб улгургани, аждодларимиз ҳалол ва ҳаромга қанчалик эьтибор беришгани, тарихда қозилик институти, қозиларга қўйилган талаблар, уларнинг жамиятда маъсулитятини қанчалик аҳамиятга эга эканлиги, судьялар томонидан чиқарилаётган қарорларнинг инсон тақдири билан нечоғлик боғлиқ эканлигини чуқур ҳис этишлари лозимлиги, судлар адолат қўрғонига айланиши шарт қилиб қўйилган бир пайтда  тизимда коррупция иллатларнинг бўлмаслиги кераклиги, судьялар ва суд ходимлари одоб-ахлоқ кодексига сўзсиз амали қилишлари лозимлиги ҳақида айтиб ўтилди.

 Шунингдек, қисқа муддатли курслар орқали кўзланган мақсадга эришиш иложсиз экани аён. Бироқ муаммонинг кўлами, унинг ҳуқуқий ва маънавий-ахлоқий таназуллари хусусида жонли мулоқотларсиз етралича тасаввур ҳосил қилиш ҳам қийин. Шундан келиб чиқиб, тадбирга дин ходимлари ҳам таклиф этилдики, эътиқод ва руҳий тарбия омиллари ҳар қандай иллатга, соҳада ҳалол ва пок бўлиш эса коррупцияга қарши курашда муҳим фактор ҳисобланади. Зеро, ҳар қандай иллатга қарши курашишни инсон аввало ўзидан бошламоғи лозим.  Қолаверса, донишманд ҳамзамонимиз тўғри таъриф берганидек,  ҳалоллик вакцинаси, бу – харомдан хазар деганидир!

Ўқув курси белгиланган режа асосида суд тизимининг барча йўналишлари бўйича изчил давом эттирилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech