5 Ноябрь 2020 1631

Судьялар олий мактаби Германиянинг Халқаро Ҳамкорлик Жамиятининг (GIZ) “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни тарғиб қилиш” минтақавий дастури ҳамкорлигида “Суд қарорларини тузиш техникаси” мавзусида онлайн тренинг ўтказди.

Ушбу тадбирда республика фуқаролик ишлари судлари судьялари, Судьялар олий мактабининг профессор – ўқитувчилари ва GIZ халқаро ташкилотининг вакиллари иштирок этишди. Тадбир Германиянинг Олденбург шаҳри биринчи инстанция суди раиси Хорст Фреелс томонидан олиб борилди.
Тренинг давомида ҳорижий мутахассис иштирокчиларни Германияда суд қарорларининг тузилишининг ўзига хос ҳусусиятлари тўғрисида сўзлаб берди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech