Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби томонидан 2021 йилнинг 30 апрель куни “Фуқаролик кодекси лойиҳаси муҳокамада: ворислик институтини такомиллаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Нотариал палата раиси Дилшод Рустамович Ашуров, нотариуслар Зухра Ахатовна Мусаева, Шахло Абдусаитовна Кучимоваларнинг “Ворисликка оид нормаларни амалиётда қўллаш бўйича айрим муаммолар” мавзусидаги маърузалари ва билдирилган таклифлари тадбирга ташриф буюрган барча нотариуслар томонидан қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, билдирилган таклифларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича Идоралараро комиссия аъзоси Нодир Савриддинович Жўраев, Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси Нозима Хакимовна Захидовалар томонидан муносабат билдирилди. Мавзу доирасида мактаб докторантлари, нотариус ва судьяларнинг журналист Абдувоҳид Очилов билан суҳбатлари “Ўзбекистон-24” радиоканалида тўғридан тўғри эфирга узатилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech