Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида 2021 йилнинг 3 июнь куни “Диссертация мавзуси доирасида яратмоқчи бўлган илмий янгилигим” мавзусида кафедра ўқитувчилари, докторантлар ва изланувчилар иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда изланувчилар Ў.Холиковнинг “Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарликнинг айрим масалалари”, М.Усмонованинг “Никохдан ажратиш институтини такомиллаштириш масалалари”, Ш.Ахуновнинг “Давлатлар иштирокидаги инвестицион низоларни халқаро-ҳуқуқий ҳал қилиш воситалари” мавзуларидаги маърузалари тингланди ва кенг баҳс-мунозаралар билан муҳокама қилинди.

Натижаларига кўра изланувчиларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech