21 Июнь 2021 1530

“Ўзбекистон Республикасида Маъмурий суд ишларини юритишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро конференция

2021 йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий суд ишларини юритишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Конференцияда, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш” минтақавий дастури, Озарбайжон Республикаси Олий суди, Ярослав Мудрий номидаги Миллий юридик университети, хорижий экспертлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Бош прокуратура Академияси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари судьялари, Судьялар олий мактаби профессор ўқитувчилари   ва магистратура тингловчилари иштирок этдилар.

Конференцияда Ўзбекистондаги GIZ ваколатхонаси рахбари, Берлин шаҳар маъмурий суди судьяси Д-р Йорг Пуделька, Озарбайжон Республикаси Олий суди судьяси Каримов Саяд Али ўғли, Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш” минтақавий дастурининг ҳуқуқий лойихаси рахбари Кристине Коре-Перконе, Ярослав Мудрий номидаги Миллий юридик университети Маъмурий ҳуқуқ кафедраси доценти Писаренко Надежда Борисовна маърузалари тингланди.

Конференция онлайн видео конференция режимида ўтказилди. Хусусан, “Ўзбекистон Республикасида маъмурий иш юритишнинг долзарб масалалри, Ўзбекистон Республикасида маъмурий юстицияни ривожлантириш ҳолати: натижалар, муаммолар ва истиқболлар, Маъмурий суд ишларини юритишни такомиллаштириш масалалари, Маъмурий судловда даъволарнинг қабул қилиниши, Маъмурий судловда инквизиция принципи, Ўзбекистон Республикасида маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларнинг таалуқлилиги, Украина маъмурий судловида типик ва намунавий ишлар институти: афзалликлар ва камчиликлар каби масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир якунида халқаро ва миллий экспертлар  суд ва қонунни  қўллаш амалиётини такомилаштириш масалаларида конструктив ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech