Корея Республикаси Олий суди вакиллари билан учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби директори Ҳ-М. Исоқов Корея Республикаси Олий суди судьяси Мин Ю Сук бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув давомида Ҳ-М. Исоқов Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий мактабининг фаолияти, асосий вазифалари, судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Шу билан бирга, Мин Ю Сук Корея Республикасида судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш ва уларнинг босқичлари, судья лавозимига тайинлаш, судьяларни малакасани ошириш жараёнлари, Корея Республикаси Суд тадқиқотлар ва таълим институтининг фаолияти ҳақида айтиб ўтди.