26 Апрель 2023 290

Кибержиноятчилик мавзусида халқаро семинар

“Туркий давлатлар кенгаши” ташкилоти фаолияти доирасида Туркия Республикаси Адлия Академияси томонидан 2023 йилнинг 26-28 апрель кунлари Бурса шаҳрида “Туркий юридик тренинг тармоғи”нинг ташаббуси билан кибержиноятчилик мавзусида халқаро семинар  бўлиб ўтмоқда. Унда   Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби директорининг ўринбосари Д.Исраилов ва Жиноят ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси М.Ниязовлар   маъруза билан иштирок этмоқдалар.  
Айтиб ўтиш керакки "Туркий давлатлар кенгаши" 2009 йилда ташкил топган бўлиб, 2022 йил 11 ноябрь ойида  унинг Самарқанд шаҳрида саммити ўтказилган эди. Ушбу ташкилот тузилганига ҳали кўп вақт ўтмаган бўлсада туркий тилли давлатлар орасида ўзининг муносиб ўрнини топди дейиш мумкин.  Мазкур тузилма томонлар ўртасида ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш;  минтақада ва умуман жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ишончни мустаҳкамлаш;  халқаро терроризм ва сепаратизм, экстремизм, наркобизнесга қарши курашиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш, cавдо ва инвестициялар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, технология, молия ва банк операциялари эркин ҳаракатланишини босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида божхона ва транзит тартиб-таомилларини янада соддалаштириш;  халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган тамойиллари ва нормаларига мувофиқ инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш;  туркий халқларнинг буюк маданий ва тарихий меросини оммалаштириш;  ҳуқуқий муносабатларнинг турли соҳаларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳамкорлик қилиш ҳамда ҳуқуқий ахборот алмашинувини муҳокама қилиш  каби  қатор вазифаларни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.


Айни кунларда бўлиб ўтаётган ушбу тадбирда Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия,  Венгрия  ва Шимолий кипр вакиллари қатнашяптилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech