12 Июнь 2023 236

ИТАЛИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА


Жорий йилнинг 12-15 июнь кунлари мамлакатимизга Италия судьялар мактаби делегациясининг ташрифи бўлиб ўтади. Ушбу делегация таркибидан Италия судьялар мактаби вакиллари Марко Мария Aлма, Мaугери Мaрия Росaрия ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг мутасаддилари ўрин олган.
Шу муносабати билан, бугун Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида мактаб раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирокида Италия Судьялар мактаби вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда дастлаб ҳар иккала таълим даргоҳларининг фаолияти ҳақида қисқача танишув бўлиб ўтди. Ўзаро самимий суҳбат ва қисқа савол-жавоблардан сўнг, Судьялар олий мактабидаги ўқув тизими, иш жараёнида рақамли технологияларни жорий этиш ва халқаро ҳамкорлик бўйича қилинаётган ишлар ҳақида мактаб ходимлари томонидан тақдимотлар ўтказилиб, меҳмонларга батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир якунида меҳмонларга миллий ҳунармандчилигимиз намуналаридан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди.

  

 

  

  

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech