17 Март 2023 181

“Ипак йўли” банки юридик хизмат ходимлари билим ва малакасини ошириш курслари якунланди

Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактабида “Ипак йўли” АИТБ билан ҳамкорликда тузилган шартнома ҳамда “Ипак йўли” банки юридик хизмат ходимлари билим ва малакасини ошириш бўйича тасдиқланган қисқа муддатли ўқиш режа-жадвалига мувофиқ 16 – 17 март кунлари қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди. 
Ушбу Қисқа муддатли ўқув курсида республика филиалларидан 20 нафар "Ипак йўли” банки юридик хизмат ходимлари иштирок этишди.
Ушбу Қисқа муддатли ўқув курсида “Ипак йўли” банки юридик хизмат ходимлари учун суд мажлисида иштирок этиш, даъво аризаларини тайёрлашда эътиборга олиниши лозим бўлган жиҳатлар ҳамда иқтисодий судларда ишларни кўриб чиқишнинг ўзига хослигини таҳлил қилиш, процессуал ва моддий ҳуқуқ нормаларини қўллаш бўйича судьялар томонидан ўқув машғулотлари олиб борилди.
Шунингдек, Қисқа муддатли ўқув курси якунида барча “Ипак йўли” банки юридик хизмат ходимларига сертификатлар топширилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech