Жорий йилнинг 16–18 февраль кунлари Халқаро юристлар комиссияси ташкилотининг экспертлари ҳамкорлигида Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари судининг судьялари учун “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирнинг мақсади – Одил судловни таъминлашга ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасига оид Конвенциялар ва халқаро ҳужжатларнинг, шунингдек Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда тайёрланган “Халқаро ҳуқуқ нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши” номли амалий-услубий қўлланманинг мазмун-моҳиятини тадбир қатнашчиларига етказиш бўлди.
Судьялар олий мактаби вакиллари шунингдек, Халқаро юристлар комиссияси экспертлари Т.Шакиров ва С.Саидова эксперт сифатида иштирок этган давра суҳбатида маъмурий, иқтисодий, фуқаролик ва жиноий суд судьялари, шунингдек суд аппарати ходимлари ҳам иштирок этишди.
Тадбир давомида маърузачилар томонидан Минск шаҳрида имзоланган “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида” Конвенция, Кишинев шаҳрида имзоланган “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Конвенция, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси”, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, одил судловни таъминлашга оид икки томонлама давлатлараро келушувлар борасида иширокчиларга маълумотлар берилди.
Тадбир иштирокчиларига Минск Конвенцияси ҳамда Кишинев Конвенциясининг ўзаро фарқи, қандай ҳолатларда айнан қайси Конвенцияга асосланган ҳолда суд ишини юритиш масалаларига изоҳ берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech