31 Июль 2023 273

ЁЗГИ МАКТАБ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ!

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси доирасида шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш борасида мақсадли чоралар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни такомиллаштириш юзасидан муҳим қадамлар қўйилмоқда. 2023 йилнинг 7 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди. Мазкур ҳужжатда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида билим, кўникма  ва дунёқарашни шакллантириш борасида  тадбирлар режаси белгиланган.  
ПҚ-46-сонли қарорининг  2-илова билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида Судьялар олий мактаби, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан ҳамкорликда ташкил этилган “Одил судловни амалга оширишда инсон ҳуқуқларини таъминлаш” мавзусида ёзги мактаб ўз ишини бошлади.

 

Ёзги мактаб давомийлиги жорий йилнинг июль-август ойларига мўлжалланган бўлиб, унинг тингловчилари сифатида судьялар ва прокурорлар жалб қилинган. Иштирокчиларга одил судловни амалга оширишда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ва миллий механизмлар ҳамда судлар томонидан халқаро ҳуқуқ нормаларининг қўлланилишига оид масалалар юзасидан халқаро ва миллий экспертлардан иборат етакчи мутахассислар иштирокида ўқув машғулотлари олиб бориш режалаштирилган.
 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech