3 Май 2023 1039

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023/2024 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича қабул эълон қилинади.

Тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган (шунингдек, жорий йилнинг 31 декабрь кунига қадар ўттиз тўрт ёшга тўладиган), олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси қабул қилинади.

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича  давлат грантлари асосида амалга оширилади.

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:

- тайёрлаш курсининг тегишли ихтисослигини кўрсатган ҳолда Олий мактаб директори номига ариза;

- шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) нусхаси;

– маълумотнома-объективка (ёзма ёки электрон шаклда);

– таянч олий юридик маълумот тўғрисидаги бакалавр диплом (таълим йўналиши: юриспруденция; таълим шифри: 5240100 ва 5380100) ва иловасининг нотариал тарзда ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхалари, агар диплом тан олинган (нострификация қилинган) бўлса, бу ҳақдаги ҳужжат нусхаси;

– меҳнат дафтарчасининг нотариал тарзда ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхаси ёки my.gov.uz интерактив хизматлари орқали олинган ва махсус код (QR-код) мавжуд бўлган электрон нусхаси;

– Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил
31 декабрдаги 363-сонли буйруғи билан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (086/1 шакл).

Талабгорлардан ҳужжатлар 2023 йилнинг 5 майидан 5 июнига қадар қабул қилинади.

Ариза ва ҳужжатлар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатлари ёки бевосита Судьялар олий мактаби қабул комиссиясига тақдим этилиши мумкин.

Маълумот учун тел: (998) 55-501-01-99.

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.

Қабул комиссияси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech