14 Июнь 2021 1078

Судларда судьяларининг касбий этикаси ва фуқароларнинг судларга бўлган ишончини янада ошириш мавзусида семинарлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 2021 йил  11-12 июнь кунлари Андижон ва Наманган вилоят суди судьялари ва суд ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Судьяларининг одоб-ахлоқ кодексини амалий қўлланилиши ва фуқароларнинг судларга ишончини янада ошириш” мавзусида семинар-тренинг машғулоти ўтказилди.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий мактаби “Касбий кўникмалар” кафедраси мудири Нурали Қурбанов, Халқаро бўлим бошлиғи Ўткир Халиқовлар томонидан ўтказилди.  

Семинарда Андижон ва Наманган вилояти, туман (шаҳар) судининг судьялари ва суд ходимлари иштирок этишди.

Семинар иштирокчиларига “Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси” ҳар бир судья учун одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий бўлган юксак одоб-ахлоқ талаблар белгилаши, ушбу талабларга барча судья ва суд ходими риоя қилиши лозимлиги, ушбу Кодекс судьялар ваколатини амалга оширишга ҳақлилиги ва судьялик мақомига муносиблигининг муҳим шарти эканлиги,  одил судлов ва судьялар одоб-ахлоқи соҳасидаги халқаро стандартлар, “Судьяларнинг одоб-ахлоқига оид Бангалор принциплари”, судьяларнинг мустақиллиги ва холислиги принципи, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ўзига хос хусусиятлари, судьяларда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш, шунингдек судлар томонидан чиқариладиган қарорлар беғараз бўлиши ҳозирги давр талаби эканлиги ҳақида маълумотлар амалиётдаги мисоллар билан тушунтириб ўтилди.

         Судья “Судьяларнинг одоб-аҳлоқ кодекси” қоидаларига риоя этиши, ўз фаолиятини адолат ва холислик принципларига асосланиб амалга ошириши лозимлиги, судьяларнинг мустақиллиги, дахлсизлиги, улар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслигининг давлат томонидан кафолатланиши, моддий ва ижтимоий таъминот даражаларининг юқори эканлиги одил судловга эришиш, асосланган ва адолатли холислик принциларига асосланиб амалга ошириши лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

         Семинарда шунингдек, судья хизматда ва хизматдан ташқари вақтда етук касбий этикасини намойиш этиши, у ўзининг юриш-туриши, мулоқот маданияти ва етук ахлоқий даражаси билан жамиятда ажралиб туриши лозимлиги ҳақида айтиб ўтилди.

Судьялар фаолияти давомида бошқарув маҳорати, ишчанлик мулоқоти ва вужудга келадиган турли стресс ва стрессни келтириб чиқарувчи ҳолатларни бошқариш, иш жараёнларини тўғри ташкил этиш ва оқилона хулосалар чиқариш салоҳиятини ошириб боришга оид касбий кўникмаларини шакллантириш учун нималарга эътибор қаратишлари лозимлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.

 Семинар-тренинг давомида маърузачилар томонидан иштирокчиларга суд этикасининг мазмун моҳияти, ҳорижий давлатларда суд этикасига оид ҳалқаро стандартлар ва халқаро принциплар тўғрисида маълумотлар берилди. Судьяларнинг иш жараёнлари ва ишдан ташқари вақтларида
одоб-аҳлоқ кодекси талабларидан келиб чиқадиган  турли зиддиятли ҳолатлар юзасидан масалалар ўртага ташланиб, иштирокчилар ўртасида муҳокама қилинди.

Шунингдек, тренингда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Т.Акбаров судларда оммавий ахборот воситаларини ўзаро хамкорлиги мавзусида фикр билдириб, судья ва суд аппарати ходимларига ҳамда тренингга таклиф қилинган  ОАВ вакилларининг хозирги кунда ОАВ бўйича долзарб бўлиб келаётган масалалар юзасидан маъруза қилинди.

Судлар учун Республиканинг барча вилоятларида ушбу мавзуда ўтказилиб келинаётган ўқув семинар курслари ўзининг ижобий натижасига эгадир.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech