ТУРСУНОВ Қувончбек Комилович

Бош бухгалтер
  • Бош бухгалтер бухгалтерия фаолиятига раҳбарлик қилади;
  • Бухгалтерия ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг ишларини мувофиқлаштиради, ижро интизомини таъминлайди, қонун ҳужжатларига мувофиқ иш юритишни ташкил қилади;
  • Олий мактаб томонидан амалга ошириладиган барча хўжалик операцияларининг назорат қилинишини ва бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттирилишини, тезкор маълумотлар тақдим этилишини, бухгалтерия ҳисоботининг белгиланган муддатларда тузилишини, ички хўжалик резервларини аниқлаш ва сафарбар қилиш мақсадида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларини иқтисодий таҳлил қилишни таъминлайди;
  • Малакаси ва касбий билим даражасини мунтазам ошириш борасида ўз устида ишлайди;
  • Хорижий давлатлар тажрибасини ҳамда бу борадаги адабиётлар ва молиявий, иқтисодий манбаларини ўрганади;
  • Бухгалтерия ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, малакасини ошириш, рағбатлантиш ҳамда уларни интизомий жазога тортиш тўғрисида раҳбариятга таклифлар беради;
  • Олий мактабнинг барча ҳисоб рақамларига, шунингдек валюта ҳисоб рақамига келиб тушган ва харажат қилинган маблағларнинг бухгалтерия ҳисоботини юритади;
  • Барча бухгалтерия ҳисоботларини жамлаб бош китобга туширади ва ҳисоботларни белгиланган муддатларда Молия вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотларга топширади;
  • Олий мактаб баланси бўйича дебиторлик, кредиторлик қарзлар ҳисобини назорат қилади;
  • Олий мактаб директори билан биргаликда товар-моддий бойликлари ва пул маблағларини қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб ҳисобланадиган ҳужжатларни, шунингдек ҳисоб-китоб, кредит ва молиявий мажбуриятларни имзолайди;
    • Олий мактабнинг штатлар жадвалини ишлаб чиқади, ўзгартиришлар киритади ва Молия вазирлигидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказади;
    • Келгуси йил харажатлари прогнозини режалаштиради ва уларни асослаб Молия вазирлигига тақдим этади;
    • Харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва ажратилган қўшимча маблағлар бўйича ўзгартиришлар киритади ҳамда Молия вазирлигидан қайта рўйхатдан ўтказади;
    • Бухгалтерияга кирувчи ва чиқувчи ҳужжатларни рўйхатга олиб борилишини ҳамда тегишли жавоблар тайёрланишини назорат қилади;
    • Бухгалтериянинг иш юритувига оид бошқа вазифаларни амалга оширади ва ҳужжатларни ўз вақтида архивга топширади;
    Раҳбариятнинг бошқа топшириқларини бажаради.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech