ОТАХОНОВ Фозилжон Хайдарович

Кафедра ўқитувчиси

кафедрага юклатилган вазифаларнинг белгиланган муддатларда сифатли бажарилишини таъминлайди;  

судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, тингловчиларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича ўқув, услубий ва илмий-услубий ишларни амалга оширишнинг ягона тизимини ташкил этишда иштирок этади;

иш юритиш ва танқидий таҳлил қилиш, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда асослантирилган қарорлар қабул қилиш кўникмаларини ривожлантирадиган интерфаол ўқитиш усулларини таълим жараёнига жорий этади;

тингловчиларда юриспруденция, касбий этика, психология, ишга оид мулоқот, вақтни бошқариш, музокаралар олиб бориш усуллари, ахборотлар билан ишлаш технологиялари, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ва қўллашга доир назарий билимлар ва амалий кўникмаларни ривожлантиради;

мунтазам равишда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш бўйича тадбирлар ўтказишда иштирок этади;

тингловчиларни қонун ҳужжатларига киритилган долзарб ўзгартириш-лар ва қўшимчалар, миллий ва хориждаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати ва тенденциялари, шунингдек норма ижодкорлиги фаолияти соҳасидаги тажриба билан таништириб боради;

Олий мактаб таълим жараёнини судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларида  иқтисодий ва иқтисодий процессуал ҳуқуқи фанлари бўйича белгиланган машғулот турларини юксак назарий, илмий-амалий даражада ўтказишни таъминлайди;

иқтисодий ишлар бўйича судьялар, судьяликка номзодлар ва суд тизими ходимлари учун намунавий ўқув дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

бошқа таълим муассасаларининг турдош кафедралари томонидан тайёрланган ўқув дастурларига тақриз ва хулосалар беради;

ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмалар тайёрлайди;

нашр этиладиган ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, шу жумладан хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилган адабиётларга хулосалар тайёрлайди;

тасдиқланган режага мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий-тадқиқот ишларини муҳокама этиш, нашр этишга тавсия этиш ва уларнинг натижаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этишни, таълим, фан ва ҳуқуқий амалиётнинг узвийлигини таъминлайди;

таълимнинг илғор шакл ва усуллари, замонавий таълим ва ахборот-коммуникация технологияларини малака ошириш жараёнига жорий этиш асосида тингловчиларни касбий билим, кўникма ва малакаларини оширишни таъминлайди;

замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ахборот базасини яратиш, ўқув машғулотларида замонавий ўқув-техника воситаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, ўқитишни замонавий компьютер техникалари билан жиҳозланган махсус ўқув аудиторияларида ташкил қилади;

масофали ўқитиш элементларини ривожлантириш бўйича тегишли таклифлар беради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этади;

кафедра профессор-ўқитувчиларини мунтазам равишда малакасини ошириб туришига қаратилган тадбирлар ўтказиш, таълим хизмати кўрсатиш тизимини ривожлантиришда иштирок этади;

иқтисодий ишлар бўйича судьяликка номзодлар гуруҳлари тингловчилари томонидан амалиёт ўташ даврида тўплаган процессуал ҳужжатлар намуналарини жамлаш, муҳокама қилиш, йиғма жилдга тикиш ишларига кўмаклашади ва назорат қилади;

кафедрада ўқитиладиган мавзулар бўйича якуний имтиҳон (синов) саволлари, тест саволлари ва казуслар тузиш ҳамда уларни ўқув жараёнига тадбиқ этишда иштирок этади;

Олий мактабнинг ахборот-ресурс марказини кафедра таълим йўналиш-лари ва мутахассисликларига оид янги ўқув, илмий-амалий ва даврий адабиётлар билан узлуксиз тўлдириб боришга кўмаклашади.  

даврий юридик нашрларда суд амалиёти, одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган долзарб масалаларни ҳамда иқтисодий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалаларига оид мунозараларнинг ёритилишини таъминлайди;         

кафедранинг иш фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тайёрлашда иштирок этади;

кафедра мудири бўлмаганда унинг вазифасини бажаради;

раҳбариятнинг бошқа топшириқларини бажаради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech