КОМИЛЖОНОВ Муслимбек Қобилжон ўғли

Кабинет мудири

кафедрада мавжуд бўлган кўргазмали қуроллар, техник воситалар ва адабиётлар ҳақида маълумотларга эга бўлиш ва уни ўқув жараёнига тадбиқ этишни таъминлайди;

ўтказилган махсус илмий маърузалар, амалий машғулотлар, анжуман-лар, семинарлар учун кўргазмалар ташкил этади;

ўқитиладиган курслар (фанлар) бўйича адабиётлар картотекасини тузади;

фанларга тегишли қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни электрон шаклда компьютерда жамлайди;

профессор-ўқитувчиларнинг навбатчилигини режалаштириш ва назорат қилишда кафедра мудирига ёрдамлашади;

электрон шаклда кафедра фаолияти ҳақида маълумотлар базасини яратади;

ҳужжатлар жилдларни юритади;

кафедра мудири, ўқитувчиларини (профессор, доцент) уларнинг машғулотлари тўғрисида хабардор қилади;

ўқув режалари ва дастурлари ҳамда бошқа назоратдаги топшириқлар-нинг бажарилиши ҳисобини олиб боради ва ижрочиларни муддатлари тўғрисида огоҳлантиради;

ўқитувчиларнинг (профессор, доцент) юкламалари бажарилишини ҳисобини олиб боради;

мажлислар баённомаларини ёзиб боради ва юритади;

Олий мактаб раҳбарияти ва кафедра мудирининг бошқа топшириқларини бажаради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech