ХОЛБАЕВ Собир Боратович

Кафедра мудири

кафедра ишига умумий раҳбарликни амалга оширади;

судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, улар малакасини оширишнинг ягона тизимини ташкил этади;

иш юритиш ва танқидий таҳлил қилиш, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда асослантирил-ган қарорлар қабул қилиш кўникмаларини ривожлантирадиган интерфаол ўқитиш усулларини таълим жараёнига жорий этади;

тингловчиларда юриспруденция, касбий этика, психология, ишга оид мулоқот, вақтни бошқариш, музокаралар олиб бориш усуллари, ахборотлар билан ишлаш технологиялари, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ва қўллашга доир назарий билимлар ва амалий кўникмаларни ривожлантиради;

мунтазам равишда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш бўйича тадбирлар ўтказади;

тингловчиларни қонун ҳужжатларига киритилган долзарб ўзгарти-ришлар ва қўшимчалар, миллий ва хориждаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати ва тенденциялари, шунингдек норма ижодкорлиги фаолияти соҳасидаги тажриба билан таништириб боради;

тажриба алмашиш, таълим жараёни сифатини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан самарали идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйади;

Олий мактаб таълим жараёнини судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларида иқтисодий йўналиш бўйича белгиланган машғулот турларини юксак назарий, илмий-амалий даражада ўтказилишини таъминлайди;

иқтисодий ишлар бўйича судьялар, судьяликка номзодлар ва суд тизими ходимлари учун намунавий ўқув дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;

бошқа таълим муассасаларининг турдош кафедралари томонидан тайёрланган ўқув дастурларига тақриз ва хулосалар беради;

ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмалар тайёрлайди;

нашр этиладиган ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, шу жумладан хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилган адабиётларга хулосалар тайёрлайди;

тасдиқланган режага мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий-тадқиқот ишларини муҳокама этиш, нашр этишга тавсия этиш ва уларнинг натижаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этиш, таълим, фан ва ҳуқуқий амалиётнинг узвийлигини таъминлайди;

кафедра профессор-ўқитувчиларининг шахсий иш режаларидаги ўқув, илмий-тадқиқот ва ҳуқуқий тарғибот ишларини кўриб чиқиш, тажрибали ўқитувчилар фаолиятини ўрганиш, умумлаштириш ва илғор тажрибаларини оммалаштиришга қаратилган ишларни ташкил этади;

таълимнинг илғор шакл ва усуллари, замонавий таълим ва ахборот-коммуникация технологияларини малака ошириш жараёнига жорий этиш асосида тингловчиларни касбий билим, кўникма ва малакаларини оширишни таъминлайди;

масофали ўқитиш элементларини ривожлантириш бўйича тегишли таклифлар беради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этади;

кафедра профессор-ўқитувчиларини мунтазам равишда малакасини ошириб туришига қаратилган тадбирлар ўтказиш, таълим хизмати кўрсатиш тизимини ривожлантиришда иштирок этади;

хорижий таълим муассасалари билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, чет эллик эксперт мутахасиссларни  ўқув жараёнига жалб этишни ташкил этади;

кафедрада ўқитиладиган мавзулар бўйича якуний имтиҳон (синов) саволлари, тест саволлари ва казуслар тузиш ҳамда уларни ўқув жараёнига тадбиқ этади;

Олий мактабнинг ахборот-ресурс марказини кафедра таълим йўналишлари ва мутахассисликларига оид янги ўқув, илмий-амалий ва даврий адабиётлар билан узлуксиз тўлдириб боришга кўмаклашади;

кафедра ишини ташкил қилиш, кафедрага юклатилган вазифалар, ўқув режалари ва дастурлари, раҳбарият томонидан берилган топшириқларни белгиланган муддатларда сифатли бажарилишини назорат қилади;

даврий юридик нашрларда суд амалиёти, одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган долзарб масалаларни ҳамда фуқаролик қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалаларига оид мунозараларнинг ёритилишини таъминлайди;

кафедранинг иш фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тайёрлайди;

кафедрада тайёрланган ҳужжатларни ўз ваколати доирасида имзолайди;

раҳбариятнинг бошқа топшириқларини бажаради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech