- Девонхона мудири Олий мактабга келиб тушган барча хат-ҳужжатларни (мурожаатлар, ҳужжатлар, хатлар, бошқа ёзишмалар) тегишли қайд этиш китобларида ва электрон дастурларда рўйхатга олади ва уларнинг ягона ҳисобини юритади;
- Рўйхатга олинган хат-ҳужжатларга фишка қўяди ва директорга имзолаш учун тақдим қилади;
- Олий мактабга келиб тушган хат-ҳужжатларни тегишлигига қараб ижрочиларга топширади;
- олий мактабдан жўнатила хат-ҳужжатларни ижрочилардан белгиланган тартибда қабул қилиб олиб, рўйхатга олади ва уларни тегишли манзилларга ўз вақтида жўнатилишини таминлайди;
- Келиб тушган ва жўнатилаётан хат-ҳужжатларнинг тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлайди;
- Барча хат-ҳужжатлар ҳисобини олеб боради ва уларнинг ижроси тўғрисида Олий мактаб директорига маълумот бериб туради;
- Бўлимлар фаолиатига тегишли бўлган ҳамда матнида Олий мактабга бевосита топшириқ мавжуд бўлган ҳужжатларнинг бажарилиши ташкил этилишини назоратга олади;
- Девонхонага тегишли бўлган барча ҳужжатларни белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда сифатли ва тартибли сақлайди;
- Олий мактабнинг таркибий тузилмалари томонидан сўралган маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этади;
- Девонхонада рўйхатга олинган барча кирим-чиқим хат-ҳужжатларнинг тегишли иш жилдларига тикади ва уларнинг белгиланган тартибда сақланишини таъминлайди;
Олий мактаб директори кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.