15 Апрель 2021 482

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби қуйидаги мавжуд бўш ўринларга малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади:

 

 

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби қуйидаги мавжуд бўш ўринларга малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади:

Иқтисодий ҳуқуқ кафедраси мудири;

Иш юритувчи котиб;

Кабинет мудири.

Номзодлар танлов асосида қабул қилинади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

Кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган, қоидага кўра, камида 10 йил судья (прокурор, адвокат) бўлиб ишлаган шахс иштирок этиши мумкин.

Ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун танловда олий юридик маълумотга эга бўлган, камида 3 йил судья (прокурор, адвокат) бўлиб ишлаган шахс қатнашиши мумкин.

Кафедра мудири ва ўқитувчилик лавозими учун танлов икки босқичли синовдан иборат. Синовнинг биринчи босқичида танлов қатнашчилари тест синовларидан ўтказилади. Тест синовларида энг юқори баллнинг камида учдан бирини олган шахслар танловнинг кейинги босқичи – синов лекциялари (очиқ машғулотлар) ўтказишда қатнашадилар.

Тест синовлари ва синов лекциялари (очиқ машғулотлар) тегишлича 4/6 (40 балл/60 балл) нисбатида баҳоланади.

Эслатма: Синов лекциялари ва очиқ машғулотлар мавзулари кафедра предметлари бўйича ўқув дастури талабларига мувофиқ бўлиши керак.

 

Иш юритувчи котиб ва кабинет мудири вазифаларинини эгаллаш учун танловда олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар қатнашиши мумкин.

Иш юритувчи котиб ва кабинет мудири лавозимларига танлов суҳбат тарзида ўтказилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган барча номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёхуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

маълумотнома (объективка);

диплом нусхаси;

паспорт нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

бошқа ҳужжатлар (сертификат, тавсифнома ва ҳ.к.).

 

Мурожаат учун тел.: 97-715-68-84

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech