21 Апрель 2021 493

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
Номзодлар танлов асосида қабул қилинади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
Ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун танловда олий юридик маълумотли, қоида тариқасида камида 3 йил судья (прокурор, адвокат) бўлиб ишлаган ҳамда инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ борасида юқори малакага эга шахс қатнашиши мумкин.
Ўқитувчилик лавозими учун танлов икки босқичли синовдан иборат. Синовнинг биринчи босқичида танлов қатнашчилари тест синовларидан ўтказилади. Тест синовларида энг юқори баллнинг камида учдан бирини олган шахслар танловнинг кейинги босқичи – синов лекциялари (очиқ машғулотлар) ўтказишда қатнашадилар.
Тест синовлари ва синов лекциялари (очиқ машғулотлар) тегишлича 4/6
(40 балл/60 балл) нисбатида баҳоланади.
Эслатма: Синов лекциялари ва очиқ машғулотлар мавзулари кафедра предметлари бўйича ўқув дастури талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган барча номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёхуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка);
диплом нусхаси;
паспорт нусхаси;
меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
бошқа ҳужжатлар (сертификат, тавсифнома ва ҳ.к.).
Аризалар 2021 йил 30 апрель кунига қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: 97-715-68-84

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech