16 Август 2021 924

ЭЪЛОН! ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ МАГИСТРАТУРАСИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби магистратурасига 2021/2022 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 20-21 август кунлари Бунёдкор миллий стадиони да (мўлжал - метронинг Мирзо Улуғбек бекати) ўтказилади.

2021 йил 20 август куни соат 19.00да мутахассислик ва чет тилидан тест,  21 август куни 07.00да иншо имтихонлари ўтказилади.

Талабгорлар паспорт ва синов варақаси билан имтихонлар бошланишидан камида 30 дақиқа олдин имтихон ўтадиган манзилда ҳозир бўлишлари лозим. Кечиккан шахслар имтихонларга қўйилмайди.

Синовларда қатнашиш учун синов варақаси 2021 йил 20 август куни соат 10.00дан 13.00гача Судьялар олий мактаби биносида (Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) берилади.

2021 йил 18 август куни соат 10.00да ZOOM иловаси орқали консультация ўтказилади.

          https://us02web.zoom.us/j/86139116253?pwd=Qm9MYzZaNGlkK3NvbWRmdUl1SXVZZz09. Конференция идентификатори: 861 3911 6253

Кириш коди: 1111

Қабул комиссияси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech