8 Сентябрь 2020 2545

Иншо ёзиш бўйича синов дастури ва баҳолаш мезонлари

Дастурнинг мақсади

Ушбу синов дастурининг мақсади – судьялик лавозимларига номзодларни танлаб олишда талабгорларининг мамлакатимиздаги сиёсий‐ҳуқуқий ва ижтимоий‐иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун‐моҳиятини, муаммоли вазиятларда ечимларни аниқлай олиш қобилияти ва салоҳиятига кўра муносиб кадрларни танлаб олиш.

Мазкур синов дастури таркибида Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ, хусусан фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга доир муносабатлар ўз аксини топган.

Ушбу масалаларни ўрганиш номзодларда соҳага оид қонунчиликни таҳлил қилиш, уларни шархлаш ва қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Юклаб олиш: Иншо дастури.doc

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech