6 Мая 2024 149

ЭЪЛОН!

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2024/2025 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича қабул эълон қилинади.

 

Тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган (шунингдек, жорий йилнинг 31 декабрь кунига қадар ўттиз тўрт ёшга тўладиган), олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

 

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича давлат грантлари асосида амалга оширилади.

 

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:

- тайёрлаш курсининг тегишли ихтисослигини кўрсатган ҳолда Судьялар олий мактаби директорининг номига ариза;

- шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) нусхаси;

– маълумотнома-объективка (ёзма ва электрон шаклда);

– таянч олий юридик маълумот тўғрисидаги бакалавр дипломи (таълим йўналиши: юриспруденция; таълим шифри: 5240100 ёки 5380100) ва иловасининг нотариал тарзда ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхалари, агар диплом тан олинган (нострификация қилинган) бўлса, бу ҳақдаги ҳужжат нусхаси;

– меҳнат дафтарчасининг нотариал тарзда ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхаси ёки my.gov.uz интерактив хизматлари орқали олинган ва махсус код (QR-код) мавжуд бўлган электрон нусхаси;

– Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 31 декабрдаги 363-сонли буйруғи билан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (086/1 шакл).

 

Талабгорлардан ариза ва ҳужжатлар 2024 йилнинг 7 майидан 7 июнига қадар (якшанба ва байрам кунларидан ташқари) қабул қилинади.

 

Ариза ва ҳужжатлар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатлари ёки бевосита Судьялар олий мактаби қабул комиссиясига тақдим этилиши мумкин.

 

Маълумот учун тел: (998) 55-501-02-40.

 

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.

 

Қабул комиссияси

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech