Нормативно-правовые документы

Судьялар олий мактаби фаолиятида коррупциявий омилларни бартараф қилиш, шунингдек судьяликка номзодлар, судьялар ва суд аппарати ходимларининг коррупцияга муросасизлигини таъминлаш юзасидан муайян чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

  1. Олий мактаб фаолиятида коррупциявий омилларни бартараф қилиш бўйича:
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сон қарорига мувофиқ Олий мактаб фаолиятини ташкил этишнинг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун Олий мактаб кенгаши ташкил этилган. Кенгаш таркибига Олий мактаб ходимлари билан биргаликда бошқа таълим ва юридик соҳалардаги етакчи олимлар ва мутахассислар ҳам киритилган. Кенгашнинг асосий ваколатларига Олий мактабга ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомлар, ўқув режалари ва дастурлари, тингловчилар билимини баҳолаш тартиблари, шунингдек малака талабларини тасдиқлаш, профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатининг меъёрини белгилаш, магистратура тингловчилари томонидан стажировка ўташ тартибини белгилаш, магистратура тингловчиларини давлат аттестациясидан ўтказиш тартиби ҳамда магистрлик диссертацияларини тайёрлаш ва ҳимоя қилишга доир талабларни белгилаш, ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини, шунингдек ушбу маблағлар ҳисобидан Олий мактаб ходимларига ойлик устамалар белгилаш мезонларини тасдиқлаш кабилар киритилган.
  3. Олий мактаб магистратурасига киришда талабгорлар нафақат судьяларнинг малака ҳайъатларига ёзма шаклда, балки Олий мактабнинг веб-сайти орқали (www.sudyalaroliymaktabi.uz; www.sudya.uz) электрон шаклда тегишли ҳужжатларни топширишлари имконияти яратилган.
  4. Магистратурага кириш синовлари (“мутахассислик бўйича тест”, “чет тили бўйича тест”, “ҳуқуқий мавзуда иншо ёзиш”) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилиши, синов жараёнларини видеотасвирга олиш ва тўғридан-тўғри кузатиб бориш, шунингдек имтиҳон комиссияси томонидан иншолар шахссизлантирилган ҳолда текширилиши тартиби жорий қилинган.

Кириш синовларини очиқ ва шаффоф тарзда ўтказиш мақсадида ушбу жараёнга Судьялар олий кенгаши, Олий суд ва бошқа таълим муассасалари вакилларини кузатувчи сифатида жалб қилиш амалиёти йўлга қўйилган. Шунингдек, кириш синовлари бўйича ёзилган ҳуқуқий мавзудаги иншони текшириш турли давлат органлари ва таълим муассасаларидан иборат комиссия томонидан иншонинг мазмуни ва имловий хатоларига баҳо бериш орқали амалга оширилади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6127-сон Фармонига мувофиқ Судьялар олий кенгаши ҳузурида судьялар ҳамжамияти органи бўлган ва ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган судьяликка номзодларнинг Судьялар олий мактабига кириш ва якунлаш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлиб берган мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича имтиҳон комиссияси тузилиб, унинг қарорлари устидан Кенгашга шикоят қилиш тартиби белгиланган.
  2. Судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш курси тингловчиларини оралиқ ва якуний имтиҳонлардан ўтказиш бўйича имтиҳонда бериладиган саволларни автоматлаштирилган тизим ёрдамида танлаш тартиби жорий қилиниб, имтиҳон жараёнини видеотасвирга ёзиб бориш ва Олий мактаб архивида сақлаш йўлга қўйилган. Имтиҳон жараёнларининг холислигини таъминлаш мақсадида имтиҳон натижаларидан норози бўлинган ҳолларда, бошқа таркибдаги имтиҳон комиссияси томонидан қайта имтиҳон қабул қилиниши тартиби белгиланган.
  3. Олий мактабда психолог штати жорий этилиб, судьяликка номзодлар ҳамда амалдаги судьялар учун “Суд психологияси ва касбий этика”, “Конфликтология”, “Стрессни бошқариш” каби ўқув модуллари ишлаб чиқилиб, таълим жараёнига татбиқ этилган.
  4. Олий мактаб тингловчилари ва профессор-ўқитувчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича электрон рейтинг дастури ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилиши натижасида ушбу жараёнда “инсон омили” тўлиқ истисно этилди ҳамда аноним сўровномада қатнашган тингловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш янада кучайтирилди.
  5. “Е-кадр” электрон тизими ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилиши натижасида Олий мактаб ходимлари ва тингловчиларининг давомади, ишга ва ўқишга келиш-кетиш вақтлари электрон тизим (FaceID control) ёрдамида автоматик равишда назорат қилиниши йўлга қўйилди.
  6. Олий мактабга профессор-ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш бўйича шаффоф тартиб яратилиб, вакант жойлар ҳақидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, номзодларни танлов асосида Олий мактаб кенгаши (коллегиал орган) томонидан ўтказиладиган суҳбат ҳамда электрон шаклда ташкил этиладиган “тест синовлари” натижасига кўра қабул қилиш механизми жорий этилган.
  7. Судьяликка номзодлар, амалдаги судьялар ва суд аппарати ходимларини коррупцияга муросасиз бўлиш руҳида тарбиялаш бўйича:
  8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декбрдаги ПФ-6127-сон Фармони билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 1-бандида белгиланган судьялар ва суд ходимларининг касбий малакаси, маънавияти ва масъулиятини ошириш, шунингдек, тизимда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан онлайн ўқув ташкил этиш вазифаси ижросини таъминлаш мақсадида:

а) Судьялар олий мактабининг судьяликка номзодларни тайёрлаш, шунингдек судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига “Коррупцияга қарши курашнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари”, “Суд тизимида коррупцияга қарши курашиш муаммолари”, “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг долзарб масалалари ва хорижий давлатлар тажрибаси” каби ўқув модуллари киритилган.

Маълумот учун: 2021/2022 ўқув йили давомида ушбу мавзулар бўйича магистратура тингловчиларга - 40 (йўналиши бўйича 10 соатдан) соат, судьяларга ҳамда суд аппарати ходимларига - 60 соат, қайта тайёрлаш курси тингловчиларига – 6 соат ўқув машғулотлари ўтказилган.

б) Судьялар олий мактаби директорининг 2020 йил 23 декабрдаги буйруғига асосан “Судьялар ва суд ходимларининг касбий малакаси, маънавияти ва масъулиятини ошириш, шунингдек суд тизимида коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш” мавзусида қисқа муддатли ўқув курси дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Ўқув курсида Судьялар олий кенгаши аъзолари, Олий суд судьялари, Бош прокуратура академияси профессор-ўқитувчилари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари ҳамда Судьялар олий мактаби профессор-ўқитувчилари маърузалар билан иштирок этиб келмоқдалар. Хусусан, 2021 йил давомида республиканинг барча судлари судьялари ва суд ходимлари учун мазкур ўқув курси онлайн шаклда тизимли ўтказилди. Ўқув курсларида жами 1100 нафардан ортиқ судьялар ҳамда 1300 нафардан ортиқ суд аппарати ходимлари иштирок этганлар.

в) Судьялар олий мактаби АҚШнинг Халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда “Судьялар одоб-ахлоқ қоидаларини амалиётда қўллаш ва фуқароларнинг судларга ишончини янада ошириш”, “Суд этикаси. Халқаро ва миллий тажриба” мавзуларида масофавий ўқув семинарлари (тренинг) ўтказилиши йўлга қўйилди. Тренингларда Судьялар олий мактаби профессор-ўқитувчилари ва масъул ходимлари, халқаро экспертлар, шу жумладан АҚШнинг нафақадаги судьяси Дж.Траффиканти томонидан маърузалар қилинган. 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида (жами 11 та вилоятда) тренинг машғулотлари ташкил этилиб, уларда жами 300 га яқин вилоят, туман (шаҳар) судлари судьялари ва суд аппарати ҳодимлари иштирок этишган.

  1. Тингловчиларни коррупцияга қарши курашиш бўйича зарур ўқув қўлланмалари билан таъминлаш мақсадида Судьялар олий мактаби томонидан махсус дарсликлар ва ўқув қўлланмалари тайёрланди. Жумладан, Олий мактаб профессори, ю.ф.д. И.Насриев Бош прокуратура академияси профессори Б.Исмаиловлар ҳаммуаллифлигида “Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш масалалари”, “Международные стандарты в сфере справедливого правосудия и их реализация в республике Узбекистан”, “Правовые основы привлечения юридических лиц к ответственности за коррупционные правонарушения в зарубежных странах” ва “Противодействие коррупции в частном секторе: международные стандарты и зарубежная правоприменительная практика” каби ўқув қўлланмалари чоп этилди. Мазкур дарслик ва ўқув қўлланмалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги буйруғига асосан раҳбарлик лавозимлари учун судьяларни қайта тайёрлаш курсларида фойдаланиш тавсия этилган ва “Znanium.com” электрон порталига жойлаштирилган.
  2. 2021 йил 24 декабрь куни Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан “Минтақавий мулоқот” ХНТ ва БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда Вестминстер университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик университети, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Наманган давлат университети, Бош прокуратура Академиясининг юридик соҳадаги магистратура тингловчилари ва тренерлари иштирокида мусобақа ўтказилди. Ушбу мусобақада Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси номидан Жиноят ҳуқуқи кафедраси тингловчилари Х.Очилов (жамоа тренери), Ш.Курбанов (жамоа сардори), жамоа аъзолари Д.Наимов, Н.Кимсанов, А.Бегматов, Ш.Вахобов ва С.Нишановлар иштирок қилдилар. Ўтказилган мусобақадаги муносиб иштироки учун Судьялар олий мактаби жамоаси аъзоларига ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва сертификатлар берилди.
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech