2 Ноябрь 2020 821

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланди.

Эътироф этиш лозимки, Олий мактаб ва Академия ўртасида аввалдан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Олий мактаб ва Академиянинг кафедралари ўртасида кафедралараро ҳамкорликнинг ўрнатилганлиги, ҳар иккала муассаса профессор-ўқитувчилари ўзаро маҳорат дарслари ва дарс машғулотларига жалб этилаётганлиги, ҳамкорликда илмий-амалий халқаро миқёсдаги ва республика конференциялари ўтказилаётгани, қабул жараёнларида икки томон вакиллари имтиҳон комиссиялари аъзолигига жалб этилаётгани, томонларнинг профессор-ўқитувчилари ҳаммуаллифлигида ўқув адабиётлари нашр қилинаётганлиги икки томон ўртасидаги ҳамкорлик аллақачон йўлга қўйилганлиги ва тизимли амалга оширилаётганидан далолат беради.

Имзоланган Келишув суд ва прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, раҳбарлик лавозимларига номзодларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, фан ва технологияларнинг устувор йўналишларига мувофиқ ҳуқуқни қўллаш, суд-ҳуқуқ амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Келишув доирасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ҳам тасдиқланиб, аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech