Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида жорий йилнинг 18 февраль куни таниқли ҳуқуқшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар, тажрибали мутахассислар иштирокида “Фуқаролик кодекси лойиҳаси муҳокамада: ютуқлар ва кутилаётган натижалар” мавзусида илмий-назарий конференция бўлиб ўтди.

Конференция очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, унда амалдаги Фуқаролик кодексидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг янги таҳрирдаги кодекс лойиҳасидаги ечимлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Конференцияда амалиётдан келиб чиққан ҳолда Фуқаролик кодексидаги муҳим институтлар, хусусан, инсофли эгалловчи, ашёвий ҳуқуқ, форс-мажор тушунчаси ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш ҳақида атрофлича фикрлар юритилди ҳамда таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.