14 Ноябрь 2020 1480

“Одам савдосига қарши кураш: хорижий давлатларнинг халқаро стандартлари ва тажрибаси” мавзусида малака ошираётган судьялар учун онлайн семинар ўтказилди.

2020 йил 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси (UNODC) ҳамкорлигида “Одам савдосига қарши кураш: хорижий давлатларнинг халқаро стандартлари ва тажрибаси” мавзусида малака ошираётган судьялар учун онлайн семинар ўтказилди.

Семинар давомида халқаро эксперт Рейчел Гершуни томонидан тингловчиларга БМТ Бош Ассамблеясининг 55/25-сонли қарори билан қабул қилинган БМТнинг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенция ҳамда Одамлар, айникса, аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ва бундай қилмиш учун жазолаш тўғрисидаги Баённомаси мазмуни тушунтирилди ва ўзаро фикр алмашилди.

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech