Судьялар олий мактабида жорий йилнинг 20 октябрь куни Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллигига бағишланган “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан - она тилим мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аьзоси Фарида Афруз ва Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Абдулхай Собиров, Судьялар олий мактаби профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва тингловчилари қатнашдилар. Давра суҳбатида она тилининг миллий давлатчилигимиз ва маданиятимизни сақлашдаги аҳамияти, уни янада ривожлантириш истиқболлари хақида фикрлар билдирилди. Судьялар олий мактаби тингловчилари томонидан она тилимизни улуғловчи шеърлардан иқтибослар келтирилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech