11 Сентябрь 2023 526

Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ

 

Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун таянч докторантура ва докторантурага

 

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2024 ўқув йили учун Судьялар олий мактабига 5 та таянч докторантура ва 1 та докторантурага тегишли ихтисосликлари бўйича квота ажратилган.

Таянч докторантура ва докторантурада ўқишга талабгорлар 2023 йил 15 сентябрдан 15 октябрга қадар http://phd.mininnovation.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабига барча зарурий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда тақдим этишлари талаб этилади.

Талабгорлар учун танловда иштирок этиш талаблари ва топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда батафсил кўрсатилган.

 

Изох: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сон қарорига кўра 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилган. Бунда, филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech