9 Февраль 2021 629

Судьялар олий мактабида судьялар ва суд ходимларининг коррупцияга муросасизлик иммунитетини шакллантириш бўйича ўқув курслари ўтказилмоқда

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида суд тизимида  коррупциянинг барча кўринишларига муросасизлик иммунитетини шакллантириш мавзуда қисқа муддатли курслар  бошланди.

Видео-конференц алоқа режимида ўтаётган курсларга жиноят ишлари бўйича барча туман (шаҳар) суди судьялари ва суд аппарати ходимлари жалб этилган.

    Айтилдики, коррупция нафақат суд тизими, балки жамият танасидаги ярага айланиб улгургани  ҳеч кимга сир эмас. Судлар адолат қўрғонига айланиши шарт қилиб қўйилган экан,  тизимда бу балонинг ҳатто ҳиди сезилмаслиги керак. Ҳозирги вазият эса мақтангудек эмаслигини оғриқ билан таъкидлаш мумкин. Қисқа муддатли курслар орқали кўзланган мақсадга эришиш иложсиз экани аён. Бироқ муаммонинг кўлами, унинг ҳуқуқий ва маънавий-ахлоқий таназуллари хусусида жонли мулоқотларсиз етралича тасаввур ҳосил қилиш ҳам қийин. Шундан келиб чиқиб, тадбирга дин ходимлари ҳам таклиф этилдики, эътиқод ва руҳий тарбия омиллари ҳар қандай иллатга, жумладан, коррупцияга қарши курашда муҳим фактор ҳисобланади. Зеро, ҳар қандай иллатга қарши курашишни инсон аввало ўзидан бошламоғи лозим.  Қолаверса, дониманд ҳамзамонимиз тўғри таъриф берганидек,  ҳалоллик вакцияси, бу – харомдан хазар деганидир!

Мазкур тадбир мамлакат Президентининг «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  фармони (2020 йил 7 декабрь, ПФ-2167) ижроси юзасидан ишлаб чиқилган режа доирасида бўлиб, шу асосда  суд тизими ходимлари билан ишлаш изчил давом эттирилмоқда. 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech