Куни кеча Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби томонидан О.Е. Кутафин номидаги Москва давлат юридик университети ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан хамкорликда “Жиноят ишлари юритувида дастлабки эшитув: Ўзбекистон ва Россия ҳуқуқни қўллаш амалиёти муаммолари” мавзусидаги халқаро ўқув-методик семинари ташкил этилди.

 

Мазкур тадбирга тадорик анча аввал бошлаганди. Чунки семинар мақоми ва доирасида кенгли эътиборидан шунга яраша тайёргарлик талаб этар, унинг онлайн шаклида ўтиши ташкилотчилардан хушёрликни каррасига ошириш талаб этарди. Ахир кутилмаганда юзага келадиган кичик техник хато чекилган кўп риёзатларга катта соя солиши мумкин-да.

Яхшики, ҳаммаси рисоладагидек ўтди. Семинар ташкилотчилари – Судьялар олий мактаби мутасаддилари, айниқса, асосий ижрочи Сурайё Раҳмонова (Судьялар олий мактаби кафедра мудири, юридик фанлари доктори) енгил тин олган бўлса, ажабмас.

Эътиборлиси,  «Zoom» платформаси орқали ўтказилган мазкур тадбир бир вақтни ўзида «YouTube» видеохостинги орқали жонли эфир режимида намойиш этилиб борди.

Маълумки, жиноят ишлари юритувида дастлабки эшитув  биз учун янги тартиб. Семинар ана шу янги бўлган дастлабки эшитув тартибини қўллашнинг оқилона ва самарали амалиётини шакллантириш мақсадида ташкил этиган.

Тадбир давомида Ўзбекистон судьялари учун Россия Федерацияси суд тизимининг турли бўғин (биринчи инстанция, апелляция, кассация, назорат инстанциялари) ва турли ҳудудлари (Москва, Санкт-Петербург, Самара, Кемерово, Владивосток, Томск, Екатеринбург, Саратов, Омск, Иркутск, Ставрополь) судьялари томонидан Россия жиноят ишлари бўйича судларида дастлабки эшитув институтини қўллаш амалиёти, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни  ечимлари юзасидан маърузалар қилинди.  Ўзбекистон суд амалиёти учун янги бўлган дастлабки эшитув институтини самарали қўллаш юзасидан Россия ва Қозоғистон тажрибаси ўрганилди. Жумладан, Ўзбекистон судьялари  хорижлик ҳамкасблари  билан очиқ ва конструктив мулоқот орқали мазкур янги тартибнинг афзаликлари, уни қўллашда юзага келадиган муаммолар амалий шаклда муҳокама қилдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Олий суди вакиллари, барча вилоятлар жиноят ишлари бўйича судлари судьялари масофавий тарзда ҳамда Тошкент шаҳар судлари судьялари марказий студиядан фаол иштирок этдилар.

Семинар илмий-амалий майдони кенг бўлганини қуйидаги рақамлар айтиб турибди: унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия Федерацияси суд тизимларидан 124 вакил –  амалиётчи судьялар ва назариётчи олимлар иштирок этди!

Тадбир якунида семинар иштирокчилари томонидан муҳим таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилди, мазкур йўналишда амалий ҳамкорликни изчил давом эттириш ва халқаро шаклдаги кейинги муҳокамалар юзасидан келишиб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech