15 Август 2022 517

СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ ХОДИМИ ШВЕЦИЯНИНГ МАШҲУР УНИВЕРСИТЕТИГА ЎҚИШГА КУЗАТИЛДИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида Олий мактабнинг “Инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ” кафедраси ходими Юнусова Наврўза Холиёр қизини Швециянинг қадимий, дунёга машҳур, бугунги кунда жаҳоннинг нуфузли олий ўқув юртларидан бири Упсала университетининг магистратура босқичига ўқишга кириши муносабати билан табриклаш ва кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Судьялар олий мактаби директори Х.Исоқов ва бошқа профессор ўқитувчилар Олий мактаб жамоасида бир неча тилларни биладиган, юксак интеллектуал салоҳиятли кадрлар кўплиги Юнусова Наврўза Холиёр қизи шундай малакали ёш мутахассислардан бири эканлигига алоҳида урғу қаратиб, кейинги ўқишларига улкан муваффақиятлар тилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech