Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби томонидан 2021 йилнинг 27 апрель куни ташкил этилган “Фуқаролик кодекси лойиҳаси муҳокамада: инсофли эгалловчи институтини такомиллаштириш” мавзусидаги давра суҳбатида янги таҳрирда тайёрланган фуқаролик кодексининг қизғин муҳокамаси бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Қамбариддин Мирадҳамович Меҳмонов “”Фуқаролик кодекси: инсофли эгалловчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳамда Судьялар олий мактаби докторанти, юридик фанлар номзоди, доцент Холмурод Рузиевич Исанов “Роман-герман ва умумий ҳуқуқ тизимларида инсофли эгалловчи: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил” мавзуларида маъруза қилдилар.

Маърузачилар томонидан билдирилган таклифлар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича Идоралараро комиссия аъзоси Нодир Савриддинович Жўраев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бош мутахассиси Азиз Абидов ўз муносабатларини  билдирдилар.

Муҳокама натижаларига кўра тегишли таклифлар ишлаб чиқилиши белгилаб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech