28 Июнь 2021 1443

"Оила қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари"

Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, оила қонунчилигида келиб чиқаётган муаммоларни амалиётда бирхиллаштириш юзасидан Судьялар олий мактабида 2021 йилнинг 22 июнь куни “Оила қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари: назария ва амалиёт мавзусидаги илмий-назарий конференция ташкил этилди.

Конференция очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, унда таниқли ҳуқуқшунос олимлар, инсон ҳуқуқлари бўйича вакил, “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти ходимлари, судьялар, профессор-ўқитувчилар, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳамда илмий изланиш олиб бораётган докторант тадқиқотчилар фаол иштирок этиб, амалдаги Оила кодекси ва Фуқаролик кодексидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида қизғин баҳс мунозара асосида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech