21 Декабрь 2020 860

Олий мактаб докторантлари ва мустақил изланувчилари учун давра суҳбати ташкил этилди

2020 йил 18 декабрь куни Судьялар олий мактабида “Олий таълимдан кейинги таълим институтларида ўқиш ва диссертацияга қўйиладиган талаблар” мавзусида Судьялар олий мактаби кафедра мудирлари ва ўқитувчилари, илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими ходимлари, шунингдек, таянч докторантура ва докторантурада ўқиш учун қабул қилинган докторантлар ҳамда мустақил изланувчилар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. 

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси эксперти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ҳуқуқий муаммоларни илмий-амалий ва инновацион тадқиқ қилиш ҳамда илмий ходимларни тайёрлаш маркази бошлиғи ю.ф.д., профессор Музаффар Мусажонович Мамасиддиқов иштирок этиб, илмий мақолаларни тайёрлаш бўйича талаблар, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тартиби ва шартлари ҳақида тушунтиришлар берди.

Судьялар олий мактаби раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари ҳам Олий мактабда ташкил этилган докторантура ва докторантурада ўқишга оид ички тартиб-қоидалар ҳамда белгиланган талаблар ҳақида докторантларни хабардор қилдилар.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech