24 Март 2023 218

КОНВЕНЦИЯ ҚОИДАЛАРИНИНГ САМАРАЛИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ БЎЙИЧА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Айни пайтда Судьялар олий мактабида Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси билан ҳамкорликда “БМТ Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси қоидаларини амалга ошириш масалалари” мавзусидаги тренинг бўлиб ўтмоқда.
Унда фукаролик, иқтисодий ишлар буйича судларнинг судьялари ва Судьялар олий мактаби тингловчилари иштирок этишмокда.
Тренингда Ўзбекистон ногиронлар ассоциациясининг раиси Ойбек Исаков, ассоциациянинг халқаро муносабатлар бўйича раис ўринбоасари Ойбек Пўлатов ҳамда ассоциациянинг стратегик режалаштириш бўйича раис ўринбосари, ЎзМУ доценти Абдулло Абдухалиловнинг маърузалари бўлиб ўтади.
Тренинг якунида судлар томонидан “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция қоидаларининг қўлланилиши масалалари бўйича амалиётдаги камчиликлар муҳокамаси ва мавзу бўйича ўзаро фикр алмашиш режалаштирилган.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech