16 Март 2023 186

“Юзма-юз турибди кеча ва бугун”

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан Наврўз байрами арафасида“Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Тадбирда тизимда узоқ вақт самарали фаолият кўрсатган суд фахрийлари, бугунги кунда фаолият кўрсатаётган судьялар ҳамда Судьялар олий мактабининг тингловчилари иштирок этди.

Айтилдики, анаъанага айланган бундай маърифий тадбирда яқин ўтмиш, бугун ва келажак мужассамлигини кўриш мумкин.  

Замонлар ўзгариши, тузумлар алмашиши мумкин, бироқ ҳар қандай  даврда ҳалоллик ва адолатни дастуруламалига айлантирган касб эгасининг юзи ёруғ, шогирдлар ардоғида бўлаверади.

 Бугунги тадбир тўрида қўр тўкиб ўтирган  фахрийлар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

Одил судловни амалга ошириш орқали жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш қанчалик шараф бўлса, шунчалик мураккаб ва масъулиятли ҳамдир. Шу маънода суд тизимида узлуксиз бир неча ўн йиллаб судья сифатида фаолият кўрсатишнинг ўзи бўлмайди. Суд мустақиллги, судьяларнинг чинакам дахлсизлигини таъминлаш бўйича кейинги йилларда жудда катта ислоҳотлар ўтказилгани, уларнинг ижтимоий муҳофазаси бўйича илгари кузатилмаган ишлар амалга оширилгани эътиборга олинса, бугунги фахрий судьяларимиз осон бўлмаган ҳаёт йўлини босиб ўтгани яна бир бор ойдинлашади.

Тадбирда сўзга чиққан суд фахрийлари ҳаёти ва фаолияти давомида тўплаган бой тажрибалари билан ўртоқлашиш асносида бугун суд тизимидаги шарт-шароитларни илгари қўл етмас орзу бўлганини таъкид этиб, инсон ҳуқуқлари олий қадрият, деб белгиланган Янги Ўзбекистонда судьяларга эътибор кучайгани,суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида ўтган қисқа даврда инсон ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор  йўналишига айлангани алоҳида қайд этилди.Чунки, жамият тараққиёти қонун устуворлигига  билан чамбарчас боғлиқ. Қонун устуворлиги эса одил судлов орқали таъминланади.

Юрт равнақи йўлида камарбаста бўлиш лозимлиги бош мавзуга айланган тадбирда уч авлодга мансуб ҳамкасблар ўртасидаги мулоқот самимий кечди.

Тадбирда Судьялар олий кенгаши қарорига билан одил судловни амалга оширишдаги узоқ йиллик самарали фаолияти учун бир гуруҳ фахрийлар “Фахрий судья” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Манбаа:  Судьялар олий кенгаши расмий веб-сайти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech