Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида 2021 йилнинг 30 март куни “Суд ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар – давр талаби” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди.

 

Семинарда докторантларнинг “Судларда жамоатчилик назорати институтини такомиллаштириш масалалари”, “Судларда манфаатлар тўқнашувини олдини олишнинг ўзига хос хусусиятлари” ҳамда “Судьялар малака ҳайъатларида жамоатчилик вакиллари” мавзуларидаги маърузалари тингланди ва кенг муҳокама қилинди.

Муҳокама натижаларига кўра докторантларга тегишли таклифлар берилди.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech