Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида 2021 йилнинг 15 апрель куни “Суд-ҳуқуқ соҳасидаги тадқиқотлар: мақсад, вазифа ва кутилаётган натижалар” мавзусида кафедра ўқитувчилари, докторантлар ва изланувчилар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида докторантларнинг “Смарт контрактларнинг доктринал концепцияси шаклланиши ва ривожланиши”  ва “Ҳуқуқий таъсир чоралари ва уларни қўллашнинг процессал асослари зарурияти” мавзуларидаги маърузалари тингланди ва кенг баҳс-мунозаралар билан муҳокама қилинди.

Натижаларига кўра докторантларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech