17 Май 2021 1850

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг мутахассиси Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги, Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО), Европа ўқув институти ва Европа Кенгаши томонидан ташкил этилган малака ошириш курсларида иштирок этмоқда.

Ушбу малака ошириш курслари «Россия хуқуқи ва хуқуқни қўллаш амалиётида инсон ҳуқуқларининг халқаро ва конституциявий кафолатлари: Европа Кенгаши доирасидаги 25 йиллик ҳамкорлик» мавзусига бағишланган. Бундан кўзланган мақсад Россия Федерацияси тажрибаси асосида халқаро инсон ҳуқуқлари қонунларининг асосий стандартларини таҳлил қилишдир.
Ўзбекистон Республикаси вакил-экспертлари билан бир қаторда, ушбу курсларда Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон Республикалари, Россия Федерацияси ва бошқа қатор мамлакатлардан вакиллар ҳам иштирок этишмоқда.
Курс 2021 йил 17 май куни Анатолий Торкунов – МГИМО университети ректори, Берге Бёрн – Европа Кенгаши Бош котибининг ўринбосари, Зиха Петра – Россия Федерациясидаги Европа Кенгаши дастурлар идораси раҳбари, Татьяна Москалкова – Европа Кенгаши дастурлар бўлими раҳбарининг кириш сўзлари билан бошланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech