18 Февраль 2023 181

Халқаро ҳамкорлик

МАЪМУРИЙ СУД ИШ ЮРИТУВИ МУАММОЛАРИ ТАҲЛИЛ ЭТИЛМОҚДА

Айни дамда Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилотининг GIZ “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчилик ривожланиши” минтақавий дастури доирасида “Маъмурий суд иш юритувининг долзарб масалалари” мавзусида ҳалқаро семинар бўлиб ўтмоқда.


Унда маърузачи сифатида GIZ халқаро ҳамкорлик ташкилотининг Марказий Осиёдаги раҳбари ва Берлин шаҳар маъмурий судининг судьяси Йорг Пуделька, Берлин шаҳар маъмурий судининг нафақадаги судьяси Манфред Штендр, Қозоғистон Давлат юридик университетининг профессори Мельник Роман Сергеевичлар ташриф буюришган.
Тадбир Судьялар олий мактаби профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ҳамда тингловчилари иштирокида савол-жавобларга бой ўтмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech