Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Судьялар олий мактаби, Тошкент давлат юридик университети, Юристлар малакасини ошириш маркази, Жамоат хавфсизлиги университети ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда анъанавий “фан соати” доирасида навбатдаги илмий учрашув ташкиллаштирилди.

Тадбирда профессор-ўқитувчилар, илмий хордимлар, мустақил изланувчилар ва докторантлар иштирок этдилар. Илмий семинарнинг бу галги меҳмони Англиянинг Манчестер университети профессори Крис Торнхил ва Швециянинг Лунд университети Ҳуқуқ социологияси институти доценти, Ҳуқуқ социологияси соҳасида фалсафа фанлари доктори Рустамжон Ўринбоевлар бўлишди.

Онлайн ва офлайн форматда бўлиб ўтган идоралараро учрашувда илмий-тадқиқот ишларига қўйилган талаблар, суд ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришдаги илмий-тадқиқотларнинг ўрни, юридик соҳада илмий-тадқиқотларни олиб боришдаги замонавий назарий қарашларнинг ўрни, шунингдек хорижий мамлакатларда илмий тадқиқот фаолиятини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари каби масалалар муҳокама қилинди.

Илмий учрашув баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, ёш олимлар ва тадқиқотчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech